Ҳиндистон бош вазири Украинага ташриф билан келди

Ҳиндистон бош вазири Украинага ташриф билан келди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Украинага мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери илк бор ташриф буюрди.

Бу ҳақда "РБК-Украина" нашри хабар бермоқда.

Унинг Киевга келиши Украина Давлат байроғи куни – Украина Мустақиллик куни арафасига тўғри келади. Bloomberg агентлигининг ёзишича, Ҳиндистон ҳукумати раҳбарининг Киевга ташрифи қисқа муддатли бўлади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан гап бир неча соат ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳиндистон бош вазири Польша президенти Анжей Дуда ва бош вазир Дональд Туск билан учрашган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!