Ҳабиб Нурмагомедовнинг Мейвезер билан жанги тахминан қачон ва қаерда бўлиши мумкинлиги айтилди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг Мейвезер билан жанги тахминан қачон ва қаерда бўлиши мумкинлиги айтилди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмамогедовнинг фикрича, ўғли ва Мейвезер ўртасидаги жанг кейинги йилнинг май ойида “Аҳмат-арена”да бўлиши мумкин.

Ҳабиб ва Мейвезер жанги бўлиши мумкин. Флойд бизнинг жамоа билан алоқага чиққан. Бу жанг нафақат икки томон, балки инвесторларнинг ҳам жиддий қизиқишига сабаб бўляпти. Жанг Грознийдаги 30 минг кишилик “Аҳмат-арена”да 4 май куни бўлиши мумкин, — деди Абдулманноп Нурмагомедов.

Маълумот учун, Ҳабиб Мейвезерни жангга чорлаган. Мейвезер эса буни қабул қилган. Россиялик спортчи жангни Москвадаги “Лужники” стадионида ўтказишни таклиф қилган. Аммо Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бу жанг Россияда бўлиши мумкин эмаслиги, аммо агар ташкилотчилар рози бўлишса, жангни Грознийда ташкиллаштириш мумкинлигини айтганди.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!