Гутерриш: Очлик инсон ҳуқуқларининг эпик бузилишидир

Гутерриш: Очлик инсон ҳуқуқларининг эпик бузилишидир

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 18-сентябр куни Нъю-Ёркда БМТ Бош Ассамблеяси арафасида бўлиб ўтган “Барқарор ривожланиш мақсадлари” саммитида қатнашганларга дунё “глобал қутқарув режаси”га муҳтожлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, ўта қашшоқлик ва очликка барҳам беришга қаратилган “17 Барқарор Тараққиёт Мақсадлари”га содиқлик матни бир овоздан қабул қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар 2015-йилда ушбу ташаббусни қабул қилган бўлиб, 2030-йилгача унга эришиш мажбуриятини олган эди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш мақсадларнинг атиги 15 фоизи - ўта қашшоқлик ва тўйиб овқатланмасликни бартараф этиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, барчани тоза сув ва санитария билан таъминлаш амалга оширилаётганини айтди ва баъзи ҳолларда ҳатто иш орқага кетганини ҳам таъкидлаб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!