Гонгконг талабалари дарсларни бойкот қилишларини эълон қилди

Гонгконг талабалари дарсларни бойкот қилишларини эълон қилди

22 август куни Гонконг талабалари яқинлашаётган янги ўқув йилининг бошида икки ҳафталик маърузаларни бойкот қилишларини эълон қилди. 

Деярли ҳар куни кўчаларга чиқадиган кўплаб намойишчиларнинг катта қисмини талабалар ташкил этади ва дунё молия маркази уч ойлик тартибсизликлар туфайли ларзага келмоқда, дея хабар беради AFP.

Шаҳарнинг энг йирик университетлари вакилларининг гапларига кўра, талабалар янги семестер бошланишида 2 сентябрь ва 13 сентябрь кунлари орасидаги маърузаларга бормайди.

Гонгконг университети Талабалар Иттифоқи президенти вазифасини бажарувчи Девин Вонг шундай дейди: "Ҳукумат талабларимизда қандай жавоб бериш хусусида фикр юритиши учун икки ҳафта етарли бўлса керак. Вазият янада кескинлашиб бораётганлиги сабабли, ижтимоий вазият кўпроқ талабаларни бойкот ҳаракатига қўшилишига олиб келади”.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!