Германияда ниқоб кийган ҳолда машина ҳайдаш тақиқланди

Германияда ниқоб кийган ҳолда машина ҳайдаш тақиқланди

Кобленз Олий маъмурий суди ҳайдаш пайтида ниқоб (мусулмонларнинг анъанавий бош кийими бўлиб, юзни қоплайдиган ва кўзларга кичик тешик қолдирадиган) кийиш барча йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигига таҳдид солади, деган қарорга келди.

Даъвогар Рейнланд-Пфальцлик мусулмон аёл эди. У ҳайдаш пайтида ниқоб кийишни тақиқлаш унинг диний ҳуқуқларини бузади, деб ҳисоблади. Бироқ, аёл мурожаат қилган барча органларда муваффақиятсизликка учради.

Германияда қўлланиладиган умумий қоидаларга кўра, ҳайдовчилар юзларини таниб бўлмайдиган тарзда яшира олмайдилар. Суд ниқаб таъқиқи «конституциявий асосли» ва «йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган»лигини тасдиқлади. Бундан ташқари, суд жорий чеклов аризачига ўз эътиқодига амал қилишига тўсқинлик қилмади, деб қарор қилди: ундан автобус ва поэздлардан фойдаланиш ёки мототцикл миниш сўралган (тақиқ уларга тааллуқли эмас).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!