Германия фавқулодда вазиятларда фуқароларни ҳимоя қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган бошпаналар рўйхатини яратиш устида иш бошлади. Текширувлар Россия Украинани «Орешник» қитъалараро баллистик ракетаси билан урганидан кейин бошланди - бу қурол 3-4 тагача ядро каллакларини олиб юришга қодир. Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафта Москва Украинага қурол етказиб берувчи НАТО давлатларини қонуний нишон деб билишини айтди.
Шундан сўнг Германия Ички ишлар вазирлиги зудлик билан мамлакатнинг ядровий зарба беришга тайёрлигини текширишни бошлади. Агентлик тегишли жойларни, жумладан, ер ости метро бекатлари, автотураргоҳлар, давлат бинолари ва хусусий мулкларни аниқлашни бошлади. Ушбу бошпаналарга киришни осонлаштириш учун фуқароларга махсус мобил илова ёрдамида энг яқин бошпаналарни топиш имконини берувчи рақамли маълумотнома ишлаб чиқилади. Шунингдек, аҳолига ертўла ва гаражларни ҳимоя бинолари сифатида жиҳозлаш таклиф этилади.
Ҳозирда Германияда 579 та бошпана мавжуд бўлиб, улар асосан Иккинчи жаҳон уруши ва совуқ уруш даврида қурилган. Улар 480 минг кишини сиғдира олади - бу ўтмишдагига қараганда анча кам, ўшанда 2000 га яқин шундай объектлар мавжуд эди.
Вазирлик вакилининг таъкидлашича, лойиҳа кенг кўламли бўлиб, Фуқаро муҳофазаси ва табиий офатларни бошқариш федерал бошқармаси ҳамда бошқа идоралар ўртасида мувофиқлаштиришни талаб қилади. Амалга ошириш учун аниқ муддат берилмаган бўлсада, режанинг асосий жиҳатлари июнь ойида бўлиб ўтган конференцияда баён этилган ва ҳозирда лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
2022 йил февраль ойида Россия-Украина уруши бошланганидан бери Германия мудофаасини кучайтириб, янги бомба бошпаналарини қуришни бошлади. Германия разведка хизматларига кўра, Россия 2030 йилгача НАТОга зарба бериш қобилиятига эга бўлиши мумкин. Германия расмийлари, шунингдек, Россия разведкаси фаоллиги ва Германиядаги саботаж операциялари кучайганини қайд этмоқда. Хусусан, немис ОАВлари Лейптсиг аэропортида юк ташувчи самолётда портловчи қурилма билан содир бўлган воқеа ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.