Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари разведка хизматларини ҳозирги геосиёсий кескинликлар шароитида конструктив ҳамкорлик қилишга чақирди. Бу ҳақда у МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 20-йиғилиши иштирокчиларига қутлов сўзида айтиб ўтди, деб ёзади "Анадолу".
“Ҳамдўстлик доирасида ва қўшни минтақаларда беқарорликнинг олдини олиш муҳим. Бунинг учун эса, аввалгидек, ҳар қандай салбий тенденцияларни ва коллектив хавфсизликка потенциал таҳдидларни аниқланг”, — деди Россия президенти.
Унинг фикрича, хавфсизликни мустаҳкамлаш учун разведка хизматлари нафақат таҳдидларни ўрганиши, балки уларнинг ривожланишини башорат қилиши, ахборот ва иш тажрибасини ўзаро алмашиши керак.
У бу галги учрашув давлатлар ва халқлар фаровонлиги йўлида шерикликни чуқурлаштиришда муҳим босқич экани, ҳамкорлик соҳасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига, ўзаро манфаатли муносабатларни ҳимоя қилишга қаратилган ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш имконини беришига ишонч билдирди. МДҲ давлатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда жорий муаммоларга мос келадиган янгиларини барпо этиш, разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик шакллари ва механизмларини шакллантириш.
Айни пайтда Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг разведка фаолиятига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этмоқда. Йиғилиш иштирокчилари қўшма иш натижалари, яқин келажакда МДҲ давлатлари разведка хизматларининг келгусидаги ўзаро ҳамкорлигининг вазифалари ва устувор йўналишларини муҳокама қилмоқда.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.