Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Ушбу икки шахсга 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача бўлган муддатда Ғазо секторидаги тинч аҳолини яшаш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий жиҳозлар, ёқилғи ва электр энергиясидан қасддан маҳрум қилиш айби ҳам илгари сурилган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари идораси аллақачон халқаро суд қарорини қўллаб-қувватлаб чиқди.

Бинямин Нетаняҳунинг ўзи эса халқаро суд қарорини абсурд ва ёлғон» деб атаб, унга бўйсунмаслигини маълум қиларкан, Ғазо секторида «ҳарбий мақсадларга эришмагунча қадар» урушни давом эттиришини таъкидлаган.

Нетаняҳу ва Галантни қамоққа олиш ҳақидаги қарорни дунёнинг кўплаб давлатлари дастакламоқда.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлари ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель халқаро суд қарори «сиёсий қарор» экани ҳақидаги иддаоларни рад этиб, бу ҳужжатни ЕИга аъзо барча давлатлар бажаришга мажбур эканини қайд этди.

Канада бош вазири Жастин Трюдо Нетаняҳу ва Галлант мамлакатга келса, ҳибсга олинишини айтди.

«Биз Халқаро жиноят судининг асосчиларидан бири ҳисобланамиз, халқаро ҳуқуқ устуворлигини эътироф этиб келамиз. Бинобарин, халқаро суднинг барча қарор ва қоидаларига риоя этамиз», – деган Канада етакчиси.

Италия, Нидерландия, Швейцария каби давлатлар ҳам мазкур шахслар ўз ҳудудига қадам қўйса, қўлга олинишини тасдиқлаган.

Қамоққа олиш ордерини «фавқулодда муҳим қадам» деб баҳолаган Ирландия бош вазири Саймон Ҳаррис расмий Дублин суд қарорини ҳурмат қилишини урғулаган.

Исроилнинг Европадаги яқин иттифоқчиларидан саналган Франция ҳам халқаро суд қарорига мувофиқ ҳаракат қилишини маълум қилган. Айни чоқда, Франция ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Кристоф Лемуан «Бу икки шахс Францияга келса ҳибсга олинадими?» деган саволга жавобан «Бу ҳуқуқий жиҳатдан мураккаб савол. Шу боис бу масала юзасидан ҳозирча изоҳ бермайман», – деган.

Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг суд қарорини танқид қилган бўлса-да, халқаро ҳуқуқ устуворлигини эътироф этган ҳолда, унинг мамлакати қарорга бўйсунишини айтган.

Буюк Британия матбуоти Лондон ҳукумати ҳам халқаро суд талабига қарши чиқмаслиги ҳақида ёзди.

Дунёнинг етакчи давлатларидан биргина АҚШ Нетаняҳу ва Галлантни ҳибсга олиш ҳақидаги қарорга тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда.

«Биз Исроилнинг юқори мартабали мансабдорларини қамоққа олиш ҳақида қарорни қатъий равишда рад этамиз», – деган Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

Конгресс Вакиллар палатасидаги демократик партия фракцияси раҳбари Ҳаким Жеффрис халқаро суд қарорини «шармандали» дея иддао қилган.

Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон эса халқаро судга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилган.

Келгуси йилдан Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаши кутилаётган Майк Уолц январь ойида халқаро судга қарши кескин жавоб берилиши билан таҳдид қилган.

Маълумот ўрнида, АҚШ Рим статутини имзоламаган ва шунга кўра Халқаро жиноят суди қарорларини бажаришга мажбур эмас.

Аммо АҚШ раҳбарияти халқаро суд 2023 йил 17 март куни Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганида бу қарорни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган эди.

Халқаро маҳкама прокурори Карим Хонга кўра, Исроилнинг юқори рутбали амалдорларига нисбатан тергов олиб бориш пайти унга пўписа ва таҳдидлар бўлган, ҳатто амалдорлардан бири халқаро маҳкама Ғарб ва унинг иттифоқчилари учун эмас, балки «Африка ва Путин каби каллакесарлар учун тузилгани»ни уқтирган.

Халқаро жиноят суди – доимий асосда фаолият юритувчи мустақил юридик орган бўлиб, 1998 йил 17 июлда имзоланган Рим статутига асосан таъсис этилган. Маҳкама халқаро миқёсдаги оғир қилмишлар – геноцид, инсониятга қарши ва ҳарбий жиноятларни кўриб чиқади. Рим статутини имзолаган 123 давлат маҳкама ҳужжатларини бажаришга мажбур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мудофаа вазирлиги мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қурбонига айланди (фото)

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Буюк Британия Путинга «энг замонавий» қанотли ракеталар билан хабар юборди

Мудофаа вазири Люк Поллард СПEАР ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини «Буюк Британия Қуролли Кучлари салоҳиятида сезиларли сакраш» деб таърифлади.

Дунёнинг табиий захирлари қиймати бўйича энг бой 10 мамлакати

Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.

Филипп Киркоров қидирувга берилди

У Россия халқ артисти унвонига эга.

Гурулев АҚШни ядровий кулга айлантирмоқчи

Шундан сўнг, депутатнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россияга ATACMS ёки "Storm Shadow" ракеталарини отишни хоҳламайди.

Эрон етакчиси Али Хоманаий комада

Турли оммавий ахборот воситалари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий комада эканлиги ва унинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Америкалик рус аскарини қандай қилиб тўхтатишни ўйлаб топди

Остиннинг таъкидлашича, Украина армияси «бу ҳаракатларни секинлаштиришга» ёрдам берадиган қуролга муҳтож.

2025 йилда «Реал»ни ким бошқариши маълум бўлди

Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.

Россия Британиянинг “Storm Shadow” ракетасини ҳам, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив ракетасини ҳам йўқ қилди

ОАВ хабарларига кўра, чоршанба куни Украина Буюк Британиядан Россиядаги нишонларга “Storm Shadow”ни йўналтириш учун рухсат олди.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Украина Қуролли Кучларининг собиқ бош қўмондони: «Хуш келибсиз, Учинчи жаҳон уруши бошланди...»

Россия иттифоқчилари Украинага қарши урушда бевосита иштирок этганидан сўнг, Учинчи жаҳон уруши бошланди, деб ҳисоблайди Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний.

Россия президенти фавқулодда баёнот билан чиқди

Владимир Путин баёнотида АҚШнинг Украинага Россияга узоқ масофали қуроллар билан ҳужум қилишига рухсат берганига изоҳ берди.

АТАCМS ядровий айиқни уйғотадими?

Россия-Украина жабҳасида кескинлашувнинг янги босқичи мавжуд. Ўтган якшанба куни Москва, эҳтимол, энг катта зарбаларидан бирини Украинага берди.

Путин ҳазиллашмаяпти

Сербия президенти огоҳлантирди.

Зеленский девонида ядровий қурол ҳақида баёнот берилди

Россияни мағлуб этиш учун Киевга бугун урушнинг кейинги босқичи эмас, балки тегишли миқдорда юқори технологияли қуроллар керак, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

Швеция Путиннинг огоҳлантиришларидан қўрқмаслигини айтди

Швеция Россиянинг провокацияларидан қўрқмайди, деди мудофаа вазири Пал Жонсон президент Владимир Путин Украинага қурол етказиб бераётган Ғарб мамлакатларига зарба беришни таклиф қилгандан сўнг.

Ғарб Украинага ядро қуролини қайтаришни таклиф қилди

Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини қайтариб бериши мумкин.

Зеленский «хоин» Киркоров ва Басковни унвонларидан маҳрум этди

Украина президенти Владимир Зеленский Украинага хиёнат қилган 34 кишини давлат мукофотларидан маҳрум этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ғазо 48 соат ичида касалхонасиз жойга айланади

Исроил нималар қиляпти?

Исроил байрутликларни даҳшатга солди

Исроилнинг Байрутнинг Чияҳ ҳудудига қилган ҳужуми «ваҳима» уйғотди.

Путин ракета зарбаси ҳақида яна нима деди?

Амалда Россия ҳам, Украина ҳам бир-бирига қарата ўқ узиш учун узоқ ва ҳатто ўрта масофали ракеталарга муҳтож эмас.

Россия Украинада «янги ўрта масофали ракета»ни синовдан ўтказди

Россия президенти Владимир Путин давлат телевидениесида чиқиш қилиб, мамлакат Украина ҳарбий объектига ўрта масофага учадиган янги баллистик ракетани учиргани ҳақида айтди.

Шольц рус «Орешники» дан қўрқиб кетди

Германия канцлери Олаф Шольц Россиянинг ўрта масофага мўлжалланган «Орешник» баллистик ракетасини жанговар синовдан ўтказганига муносабат билдирди.

Қозоғистонда болалар ёнғин туфайли уйнинг 4-қаватидан сакради

Ёнғин Оқсой шаҳридаги микрорайонлардан бирида содир бўлган

НАТО давлати Зеленскийнинг урушга қизиқишини тан олди

Украина президенти Владимир Зеленский можаронинг давом этишидан манфаатдор, чунки бу туфайли Киев Ғарб давлатларидан молиявий ёрдам олади, деди Словакия бош вазири Роберт Фико .

ДХХ: Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

Вафо ал-Бусаидий: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»

Ўмон султонлиги мулоқот, бағрикенглик кучига ишонади ва глобал миқёсда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо бинт Жабр Носир ал-Бусаидий Тошкентда султонлик миллий байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқида гапирди.

Пойтахтимизда 4 млн донадан ортиқ пиротехника воситалари йўқ қилинди

Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

НАТО ва Украина Россиянинг янги ракетаси бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

Украина - НАТО Кенгаши ноябрь ойида Россиянинг Украина ҳарбий-саноат комплекси объектларига қарши янги баллистик ракетани қўллагани бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Франциянинг АФП агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .

Лукашенко давлатларни учинчи жаҳон урушини бошлашдан огоҳлантирди

Беларус президенти Александр Лукашенко бугун дунё учинчи жаҳон уруши ёқасида эканини айтди. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда БелТА .

Ғарб ОАВлари Путиннинг "Орешник" ҳақидаги баёнотини учинчи жаҳон урушининг огоҳлантирувчи "ўқи" деб атади

Киевда эса Олий Раданинг йиғилиши бекор қилинди.

Хитойда 83 миллиард долларлик олтин захираси топилди

Хитойнинг Хунань вилоятида ўта йирик олтин кони топилди. Бу ҳақда вилоят геология хизмати маълум қилди.

Харрис сайловда ютқазиб қаерга кетди?

Давлат раҳбари лавозимини эгаллай олмаган АҚШ вице-президенти Камала Харрис оиласи билан Гавайи оролларига таътилга жўнаб кетди.

Украина Жаҳон банкидан деярли 5 миллиард доллар олади

Жаҳон банки Киев учун 4,8 миллиард доллар миқдоридаги навбатдаги транш ажратишни маъқуллади.

Россия яна бир даҳшатли қуролдан фойдаланди: Орешник

Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудига ATACMS ва Storm Shadow ракета зарбалари билан боғлиқ махсус мурожаатида Россия армияси Украинани энг янги ўрта масофали ракета тизимларидан бири - «Орешник» деб номланган ядросиз баллистик ракета билан урганини хабар қилди.