Ўзбекистондаги 4 та аэропорт хусусийлаштирилади

A A A
Ўзбекистондаги 4 та аэропорт хусусийлаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.

Ҳам иқтисодий самарадорлик, ҳам одамларга қулайлик нуқтаи назаридан бу соҳада катта ўзгаришлар қилинмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида 6 та мустақил корхона ташкил этилди. 1 минг 200 та янги юк вагони олинди, ички йўналишда юк ташиш вақти 2 карра камайди.

Рақамлаштириш натижасида вагонга буюртма бериш 7 босқичдан 3 босқичга, бунга кетадиган вақт 72 соатдан 12 соатга қисқарди. Тошкент атрофида поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди. Илгари зарар билан ишлаган акциядорлик жамияти бу йил 30 миллиард сўм фойдага чиқаяпти.

Авиация соҳасидаги компанияларда ҳам ўсиш бор. “Uzbekistan Airways” тизимида авиақатновлар 25 фоиз кўпайди. Маҳаллий йўналишларда самолётлар сони 8 тага етиб, ички қатновлар 2,5 баробарга ошди. Марказий Осиёдаги халқаро ташувларда миллий авиакомпаниямиз улуши 20 фоизга етди. Йиллик йўловчи ташиш кўрсаткичи 6 миллион нафардан ошиши кутилмоқда.

“Uzbekistan Airports” самолётлар, юк ва йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Аэропортлар бошқарувига хусусий сектор жалб қилингани самара бераяпти. Дунёдаги 44 та авиакомпания юртимизга парвозни амалга ошираяпти. Аэропортлар орқали юк ташиш ҳажми ҳам бу йил 22 фоизга ошиши кўзда тутилган.

Лекин ҳали вазифалар кўп. Транспорт йўллари қанчалик муҳимлигини дунёдаги мураккаб вазият ҳам кўрсатаяпти.

Шу боис йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, транспорт хизматлари таннархини пасайтириш жуда муҳим.

Йиғилишда шу борадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

– Мамлакатимизда иқтисодиёт, савдо алоқалари йилдан йилга ривожланаяпти. Аҳоли даромади, ҳудудларнинг туризм салоҳияти ҳам ошаяпти. 2030 йилга бориб, ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мақсадини қўйдик. Шунинг учун транспорт “артерия”ларига алоҳида аҳамият беришимиз керак, – деди Президент.

Бунинг учун барча ҳуқуқий-ташкилий асослар яратиб берилмоқда. Ҳозиргача соҳада 25 йил олдин қабул қилинган қонун бўйича иш юритиб келинар эди. Шу жиҳатдан, бугун янги таҳрирда имзоланган “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Бу соҳага хусусий компаниялар ва инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани ривожлантиришга кенг йўл очади.

Энди соҳа раҳбарлари иш услуби ва ёндашувларини кескин ўзгартириб, натижани таъминлаши зарур. Бунинг учун, аввало, соҳада трансформацияни жадаллаштириш, қурилиш ва модернизация лойиҳаларини сифатли бажариш лозим. Халқаро кредит рейтинги олиш, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш, инвестицияларни самарали ишлатиш ҳам муҳим вазифалар қаторида.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳали аҳолини рози қиладиган даражага етгани йўқ. Халқаро рейтинг олиб, ташқи бозорга чиқиш кечикаяпти. Оқибатда таннарх юқорилиги учун чипта нархида сезиларли ўзгариш йўқ. Харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ижроси суст.

Шу боис консалтинг компанияси жалб қилиб, трансформация бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

“Uzbekistan Airports” тизимида асосийси – хизматларни кўпайтириш ва хусусий шерикликни кенгайтириш. Самарқанд аэропорти хусусий бошқарувга берилгач, парвозлар ва йўловчилар сони 5 баробар ошган. Энди Наманган, Андижон, Бухоро ва Урганч аэропортларида ҳам шундай мақсад кўзланган. Йил якунигача аэропортларда қўшимча хизматларни 2 карра кўпайтириш, даромадни 25 фоиз ошириш мўлжалланган.

Халқаро бозордан мустақил ресурс жалб қилиш, Навоий аэропорти терминалидан тўлиқ фойдаланиш чоралари белгиланди.

Давлатимиз раҳбари мазкур учта компанияда рақамлаштиришни жадаллаштириш, режаларни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий натижадорликни ошириш бўйича топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

"Манчестер Сити"ни тарк этадиган навбатдаги футболчи номи аниқ бўлиб бормоқда

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Япониялик боксчи Муроджон Аҳмадалиев билан жанги анонсига муносабат билдирди

Проф бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ навбатдаги жангини тасдиқлади.

Дунёда энг кўп миллионерлар яшайдиган давлатлар эълон қилинди

Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.

«Манчестер Юнайтед» скаутлари Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги вазиятни диққат билан кузатишмоқда

Бу ҳақда Scout in Eurasia саҳифаси Твиттер ижтимоий тармоғи орқали хабар тарқатди.

Кремль Бокуни кечиришга чақиради

Москва Озарбайжон билан иттифоқчилик муносабатларини сақлаб қолишни хоҳламоқда, ҳар икки мамлакат ўртасидаги кескинликка қарамай.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

"Германиянинг бирлашишига дарҳол рози бўлиб Горбачев хато қилган..."

Унинг фикрига кўра, Горбачев бунга дарҳол, ҳеч қандай шартларсиз рози бўлганида Германия концлери Гельмут Коль ҳатто ўз қулоғига ишонмаган

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Шереметевлар эвараси Россияга қайтишга қарор қилди

У Россия президентига мактуб йўллаган.

Собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов дисквалификация қилинган Улуғбек Рашитовга кескин мурожаат қилди: "Машина билан уйни қайтариб бер" (ФОТО)

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.

Сергей Степашин Германия канцлерига огоҳлантириш юборди

Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди

Исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжидига рейд уюштиришди

Оккупация қилинган Шарқий Қуддусда, Исроил полицияси ҳимояси остида, фаластинликларга тегишли ерларни босиб олган исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига рейд уюштиришди.

Исроил ҳужуми оқибатида фаластинлик ўсмир фалаж бўлди ва ҳаёти учун курашмоқда

Мусабнинг қисмати — Ғазода тинч аҳоли, айниқса болалар қандай азият чекётганини намоён этувчи яна бир ҳужжатли мисол бўлиб қолмоқда.

АҚШ энди Япония ва Австралияга босим ўтказмоқда. Нега?

Бу ҳақда Financial Times (FT) газетаси манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фуқаролар ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди.

Ғазо секторида камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади