Салвадор ҳуқуқ-тартибот идоралари 2 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, Эстеро Жалтепеқуе бўғозида тўхтатилган кемада уч нафар колумбиялик қиймати 50 миллион долларга етадиган гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётган бўлган.
Букеленинг таъкидлашича, охирги саккиз ой давомида Салвадор ҳуқуқ-тартибот органлари халқаро сувларда 15 тоннадан ортиқ кокаинни тўхтатиб қолган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 380 миллион долларга етади.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида исроиллик раввин ўлдирилишида гумонланиб, уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.