АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг айтишича, пиёдаларга қарши миналарни юбориш қарори рус ҳарбийларининг фронтдаги янги тактикаси билан боғлиқ. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
«Улар энди механизациялашган кучлар билан ҳужум қилишмаяпти. Улар юқорига кўтарилиши ва механизациялашган кучларга йўл очиши мумкин бўлган пиёдалар билан ҳаракат қилади», деди Остин Лаосда журналистларга.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади, деди ББCга Пентагондаги манба. Оқ уй пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш Киевга рус қўшинларининг шарқда олдинга силжишини ушлаб туришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилди.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.