Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) британиялик дипломатнинг мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида хабар берди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, у Россияда разведка-қўзғатув ишларини олиб борган.
ФСБнинг таъкидлашича, Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси сиёсий бўлимининг иккинчи котиби Уилкс Эдвард Праёр август ойида Россиядан юборилган олти британиялик разведкачидан бирининг ҳимоясини алмаштириб, мамлакатга кириш учун рухсатнома олишда ёлғон маълумотларни кўрсатган.
Шунингдек, махсус хизматнинг таъкидлашича, британиялик дипломатнинг ҳаракатларида "Россия Федерацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи разведка ва қўпорувчилик ишлари аломатлари аниқланган." Праер аккредитациядан маҳрум қилинди, унга яқин икки ҳафта ичида Россияни тарк этиш буюрилди.
Буюк Британия расмийлари Россия томонининг баёнотларига ҳозирча изоҳ бермади. Россия Ташқи ишлар вазирлигига Буюк Британия элчиси Найжел Кейси чақиртирилди, дея хабар берди вазирлик вакили Мария Захарова.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Федерал хавфсизлик хизмати тақдим этган "жосуслик ва қўпорувчилик фаолияти" ҳақидаги маълумотларга асосланиб, олтита британиялик дипломатни аккредитациядан маҳрум қилган эди.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида исроиллик раввин ўлдирилишида гумонланиб, уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.