Bloomberg маълумотларига кўра, Еврокомиссия санкцияларни четлаб ўтишни қийинлаштириш ва Россиянинг нефть даромадларини камайтириш учун 45 дан ортиқ рус нефть танкерларининг Европа портларига киришини тўсиб қўймоқчи.
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Брюсселнинг сўзларига кўра, Россия компанияларига Украинага ҳужум қилган ҳужумчи дронларини ишлаб чиқишда ёрдам берган бир қанча хитойлик фирмаларга ҳам таъсир қилади. Еврокомиссия жами 50 дан ортиқ жисмоний шахс ва 30 компанияни санкциялар рўйхатига киритишни таклиф қилмоқда. Бу чора-тадбирлар G7нинг Италиядаги йиғилишида муҳокама қилинади.
Июль ойида Bloomberg ҳам Хитой ва Россия компаниялари Эроннинг Шаҳед-136 моделига ўхшаш ҳужумчи дронни ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Бу Пекиннинг Россия-Украина урушидаги бетарафлигини яна бир бор шубҳа остига қўйди, дея таъкидлади агентлик.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида исроиллик раввин ўлдирилишида гумонланиб, уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Путиннинг огоҳлантиришича, Москва эндиликда Киевга Россияга қарши қурол ишлатишга рухсат берган давлатлардаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.