КХДР Корея Республикаси билан чегарадош Кесон шаҳридаги ёпиқ Кесон саноат паркига олиб борувчи электр узатиш тармоқларини демонтаж қилмоқда.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар берди.
Сеул маълумотларига кўра, Корея халқ армияси аскарлари 24 ноябрда иш бошлаган ва Кёнисон йўли бўйлаб электр узатиш тармоқлари миноралари орасидаги баъзи ҳудудларда электр узатиш тармоқларини демонтаж қилишди. Жанубий Корея ҳукумати КХДРдан Кесондаги Кореялараро алоқа идораси портлаши туфайли электр таъминоти узилган, 2020 йил июнидан бери ишламай қолган электр узатиш минораларини демонтаж қилишини кутмоқда.
Электр тармоқлари Жанубий Корея томони томонидан қурилган. Саноат мажмуасини электр энергияси билан таъминлаш учун жами 48 та минора таянчлари ўрнатилган, улардан 15 таси КХДРда.
Шимолий Корея ва Жанубий Кореяни кенглиги 4 километр бўлган демилитаризация зонаси ажратиб туради. Йил бошида КХДР ўзи томонидаги чегара ҳудудида миналар ўрнатди ва ёритиш тизимини демонтаж қилди. Октябрь ойида Шимолий Корея расмийлари Корея ярим оролининг жанубий қисми билан транспорт алоқаларини тўсиб қўйиш ва чегара ҳудудларида янги мудофаа иншоотларини қуриш режаларини эълон қилган эди, деб хабар беради report.az.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.