Америкадаги Урушни ўрганиш институти (ISW) Россия армиясининг танк ва зирҳли техника захиралари 2025 йил охиригача етишини тахмин қилмоқда. Россия эса фронтда мотоцикл ва вездеходлардан фойдаланишни кучайтирмоқда.
Россия Украинанинг дрон ҳужумларига жавоб сифатида фронт чизиғида танклар ўрнига тобора кўпроқ мотоцикл ва вездеходлардан фойдаланмоқда. Америкадаги Урушни ўрганиш институти (ISW)нинг 15 июн куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, Россия захираларидаги танк ва бронетехника миқдори сезиларли камайган.
ISW манбаларига кўра, россиялик мустақил кузатувчи сунъий йўлдош суратлари орқали Россиядаги саккизта ҳарбий омбордаги техника захираларини таҳлил қилган. Унинг сўзларига кўра, бу омборларда Россия урушдан олдинги танк захираларининг 46 фоизи, пиёдалар жанговар машиналари (БМП)нинг 42 фоизи ва зирҳли транспортёр (БТР)ларнинг 48 фоизи қолган.
Таҳлилда таъкидланишича, омборлардаги кўплаб техника олдинги ойларда жанг майдонларига олиб чиқилган ва Россия эҳтимол 2025 йил охиригача қолган захираларини тўлиқ сарфлаб бўлади. 2024 йил декабр ойида бу кўрсаткич танклар учун 47 фоиз, БМПлар учун 52 фоиз, БТРлар учун эса 45 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, Россия армияси фронтдаги ҳаракатчанликни ошириш ва дрон ҳужумларидан қочиш учун мотоцикл ҳамда вездеходлардан кенг фойдалана бошлаган. ISW экспертлари буни тактик мослашиш деб баҳоламоқда, чунки украин дронлари 2023–2024 йилларда Россиянинг кўплаб зирҳли техникасини йўқ қилган.
Танклар каби йирик ва секин ҳаракатланувчи техника воситалари дронлар учун осон нишон бўлиб қолмоқда. Шу сабабли Россия ҳарбийлари анча мобил ва ҳаракатчан мотоциклларга ўтишга мажбур бўлмоқда. Бу эса Россия қуролли кучларининг техник имкониятлари чекланаётганини кўрсатади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.