Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Telegramдаги Спартак Информ нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи “Вулверҳэмптон”нинг ёзги трансфер ойнасида харид қилмоқчи бўлган футболчилар рўйхатидан жой олган.
ОАВда тарқалган фотода клуб ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтириш учун бир нечта номзод футболчиларнинг исми тузиб чиққан. Улар орасида Аббосбек Файзуллаев ҳам бор. Ҳамюртимиз ҳужум ортида позициясига мўлжалланмоқда.
Шунингдек, ушбу рўйхатда Россия чемпионатида тўп сураётган бир қанча футболчиларнинг исми ҳам қайд этилган. Хусусан, Москванинг “Спартак” жамоасида ҳаракат қилаётган коста-рикалик ҳужумчи Манфред Угалде, “Динамо” (Махачқала) футболчиси — эронлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммад Жавод Ҳусайннажод ҳамда “Зенит” (Санкт-Петербург) футболчиси Ренаннинг номлари рўйхатда бор.
Маълумот учун, Аббос Файзуллаев 2024/25 йилги мавсум Россия Премьер Лигаси доирасида 27 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди.
“ЦСКА” Россия чемпионатини 3-ўринда якунлади. “Армиячилар” 1 июнь, якшанба куни Россия Кубоги суперфиналида “Ростов”га қарши ўйнади ва пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар бор.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.