Reuters агентлигининг манбаларига кўра, ушбу гуруҳ жорий йилнинг баҳорида иш бошлаган. Унинг таркибига АҚШ Давлат департаменти, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва разведка идоралари вакиллари кирган. Гуруҳ фаолияти АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши ходимлари томонидан мувофиқлаштирилган.
"Ёзга келиб Трамп маъмурияти Россия билан қарама-қаршиликни кучайтиришга қизиқмаслиги аён бўлган. Гуруҳ фаолиятига якун ясаган асосий омил Миллий хавфсизлик кенгаши таркибидаги Украинага доир масалалар билан шуғулланган бутун жамоанинг ишдан бўшатилиши бўлган. Бу кенг кўламли кадрларни тозалаш доирасида амалга оширилган", дея ёзмоқда Reuters.
Гуруҳ аъзолари Россияга маҳсулотлар оқимини чеклаш ва ундан энергия ташувчилар экспортини сусайтириш мақсадида собиқ Совет Иттифоқи республикалари, Шарқий Европа ва Осиёдаги бошқа давлатларга босим ўтказиш вариантларини муҳокама қилган. Таклифлар иқтисодий битимлардан тортиб, махфий операцияларгача бўлган чораларни ўз ичига олган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, гуруҳ фаолиятининг тугатилиши АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари орасида Вашингтоннинг Украинани қўллаб-қувватлаш масаласидаги қатъияти борасида хавотирларни кучайтириши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликларнинг ортиши фонида кун тартибига Эроннинг ядровий объектлари, жумладан, уран кон захираларидаги эҳтимолий ҳалокатларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир бўладими, деган савол қўйилмоқда.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.