Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди раиси Бобораҳим Очиловнинг «Xabar.uz»га билдиришича, ўғрилик кечки пайт содир этилган. Тоғасига тегишли бўлган пулларни унинг уйининг қаерида сақланишини билгани учун ҳам ўғрилигидан «из» қолдирмаган. Ва тоғасининг уйидан чиқибоқ, яширин равишда олган жами 6 800 000 сўм пулларининг маълум қисмини қарзларини «ёпиш»га сарфлаб юборган.
Бир неча соат вақт ўтгач, Х.А. хонадонига қайтган ва ўғрилик юзага келганини хаёлига ҳам келтирмаган. Орадан бир неча кундан кейин Х.А. онасидан Россия федерациясига ишга жўнаб кетиш учун 5 бош қўйларини сотиб, салкам 7 миллион сўмга яқин пулларни уйининг ички хонасидаги жавонга қўйганини, шу пулларни олиб чиқиб беришини сўраган. Х.А.нинг онаси эса бироздан сўнг ўғлига жавонда ҳеч қандай пул йўқлигини, жавон тартибсиз ётганини айтган. Она ва ўғил меҳнат қилиб топган барча пуллари ўмариб кетилганига гувоҳ бўлишган. Ўғрининг шахси ким эканини билишмаган ва бу ҳақда ички ишлар органларига мурожаат қилишган.
- Афсуски, уйимизни “урган” ўз жияним бўлиб чиқди,-деган Х.А.
Маълум бўлишича, У.Ш. тоғасининг уйидан ўғирлаб олган пулларини ўзи яшаб келаётган ҳовлининг молхонасига кўмиб қўйган. Бундан ота-онасининг хабари бўлмаган.
- У.Ш.га жиноят иши бўйича етказилган зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги ҳамда жабрланувчининг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди,-дейди суд раиси.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.