Ғазодан ракета ҳужуми оқибатида етти нафар исроиллик жабрланди

Ғазодан ракета ҳужуми оқибатида етти нафар исроиллик жабрланди

Ғазо секторидан амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида олти нафар исроиллик жабрланди, дея хабар беради РИА Новости.

Жабрланганлар орасида болалар бор.

Шифокорларнинг таъкидлашича, битта аёл ўрта даражадаги тан жароҳати олган. Яна бир неча кишига психологик ёрдам зарур бўлган.

Кейинроқ шифокорлар етти киши жароҳат олганлигини аниқлаган. Улар орасида олти ойлик, уч ва 12 ёшли уч нафар бола бор.

Полиция Фаластин ракетасининг Исроилнинг Мишмерет қишлоғидаги турар-жой биноларига ҳужум қилганини хабар қилмоқда. Ушбу бомбардимонлар ҳаво сиреналарини фаоллаштирган.

Якшанба куни Фаластин ва Исроил ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар Ғазо чегарасининг шарқий чегараси бўйлаб давом этди. Улар деярли бир йил давом этган Буюк қайтиш маршининг норозилик намойишлари билан боғлиқ.

Ушбу намойишлар мунтазам равишда Исроил аскарлари билан тўқнашувларга айланади. Бироқ, улар фаластинликларга қарши куч ишлатиш айбловларини рад этмоқдалар.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!