Ғазо секторидаги қочқинлар лагерида ёнғин содир бўлиб

Ғазо секторидаги қочқинлар лагерида ёнғин содир бўлиб

Ғазо секторидаги йирик ёнғинда камида 21 киши ҳалок бўлди, улардан етти нафари бола. Бу ҳақда euronews ахборот агентлиги.

Пайшанба куни кечқурун ҳудуд шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида уч қаватли уй ёниб кетди. Ёнаётган бинодан одамлар қутқариб олинди. Фожиа жойида ўт ўчирувчиларга маҳаллий аҳоли ёрдам берди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Маҳаллий ҳокимият бинода катта миқдорда ёқилғи захираси мавжудлигини инкор этмайди. Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос воқеани миллий фожиа деб атади ва жума кунини вафот этганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!