Ғайриоддий қўрқув эркакни бутунлай ойнадан воз кечишга мажбур қилди

Ғайриоддий қўрқув эркакни бутунлай ойнадан воз кечишга мажбур қилди

Британиялик Стивен Гиллат ойнада аксини кўрганда содир бўладиган ҳолати ва ваҳимаси ҳақида гапирди.

Ҳодиса ҳақида Metro хабар берди. Маълум бўлишича, айнан шу ҳолат уни кўзгулардан бутунлай воз кечишига сабаб бўлган.

Ственнинг сўзларига кўра, бундай фобия унда тўрт йил аввал пайдо бўлган. Бунинг сабаби асаб бузилиши эди.

Ўшандан бери у ўз аксига қарамасликка ҳаракат қилади. Сартарошхона кўзгулари олдида кўзлари юмулган ҳолда ўтиради. Дўкон ойналари олдидан эса бошини тескари қилиб ўтиб кетади.

Стивеннинг фикрига қараганда, у ойнадаги аксида фақат ҳаётда ютқазган ва ҳиссий жиҳатдан ногирон инсонни кўради ва бу ваҳима ҳужумларига сабаб бўлади.

Айтганча, у суратга тушишни ҳам ёқтирмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!