Ғарб Исроилни Ливанга ҳужум қилишдан қайтармоқчи

Ғарб Исроилни Ливанга ҳужум қилишдан қайтармоқчи

Жаҳон етакчилари сўнгги кунларда Исроилни Ливанга ҳужумларни кучайтиришдан қайтариш учун қизғин дипломатия олиб боришди.

Европа Иттифоқи ва АҚШ Исроил Маждал Шамсга ракета ҳужумига жавобан Ливан ҳудудига бостириб кириши мумкинлигидан хавотирда.

Исроил Мажал Шамс ҳужумида Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатини айблади ва қасос олишга ваъда берди. Байрут барча айбловларни рад этиб, Исроилнинг «Темир гумбаз» ҳаво мудофаа тизимидан ракета шаҳарга тушганини даъво қилмоқда.

Оқ уй Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши айбловларини қўллаб-қувватлади. Бироқ, Жо Байден маъмуриятининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар «барча ҳужумларни бир марта ва бутунлай тўхтатадиган дипломатик ечим устида ишламоқда».

Франция президенти Эммануэл Макрон Нетаняху билан телефон орқали гаплашиб, унга Париж «минтақадаги янги эскалациянинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилиш, можарода иштирок этаётган барча томонларга хабарлар етказиш» ниятида эканини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!