Футзал. Ўзбекистон бу сафар Марокашга кичик ҳисобда ютқазди

Футзал. Ўзбекистон бу сафар Марокашга кичик ҳисобда ютқазди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Марокашга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Африкаликлар учрашувнинг илк дақиқаларида анча фаол ҳаракат қилиб, 5 ва 6-дақиқаларда иккита гол уришга муваффақ бўлишди.

Биринчи бўлим ўрталаридан бошлаб терма жамоамиз ўйинга қайта бошлади ва 14-дақиқада Илҳом Ҳамроевнинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди.

Терма жамоамиз танаффусга қадар нафақат ҳисобни тенглаштириши, балки олдинга ўтиб олиши ҳам мумкин эди. Аммо тўп икки марта Марокаш терма жамоаси дарвозаси устунига тегди.

Иккинчи бўлим ҳам қизиқарли кечди, аммо ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, 2 кун аввал ўтказилган илк ўртоқлик ўйинида меҳмонлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Ўртоқлик ўйини. Футзал.
ЎЗБЕКИСТОН - МАРОКАШ - 2:6 (1:2)
Голлар: Илҳомжон Ҳамроев (14ʼ) — Идрис эл-Фенни (5ʼ), Усмон Боумезу (6ʼ)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!