Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
📝 Ҳукуматнинг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига (https://lex.uz/docs/3730228) киритилган қўшимчаларга кўра, “Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
✅ Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.
▶️ Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади:
▪️ рўйхатга олинган;
▪️ қаноатлантирилган;
▪️ рад этилган;
▪️ ижро муддатлари бузилган;
▪️ такрорий.
❇️ Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади:
🟢 юқори натижадорликка эга - яшил тоифа;
🟡 ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа;
🔴 паст натижадорликка эга - қизил тоифа.
🔗 Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади:
▫️ яшил тоифа - 100 фоиз;
▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз;
▫️ қизил тоифа - 10 фоиз.
🔺 "Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.
