Франция Украинага яна 12 та Caesar ўзиюрар қуролини беради

Франция Украинага яна 12 та Caesar ўзиюрар қуролини беради

Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну Франция Украинага яна 12 та « Caesar» ўзиюрар гаубицаларини топширишини маълум қилди, бу аввалроқ берилган 18 тадан ташқари.

Себастян Лекорну сешанба куни Парижда Украина мудофаа вазири Алексей Резников билан учрашувдан сўнг ўтказган матбуот анжуманида ўзиюрар қуроллар яқин ҳафталарда Украинага етказилишини айтди.

Caesar - 155 мм калибрли ва 40 км гача бўлган масофага эга бўлган жуда ҳаракатчан ғилдиракли ўзиюрар гаубица.

AFP агентлиги эслатганидек, Дания Украинага ўзида мавжуд бўлган 19 та Caesarни беришга ваъда берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!