Forbes дунёнинг энг кўп пул ишлаб топган юлдузлари рўйхатини эълон қилди

Forbes дунёнинг энг кўп пул ишлаб топган юлдузлари рўйхатини эълон қилди

Forbes эълон қилган энг кўп пул ишлаб топган жаҳон юлдузлари рейтингида Флойд Мейвезер биринчи ўринда жойлашди. "7news.uz"га кўра у бир йил давомида 285 млн доллар пул ишлаб топгани маълум бўлди.

Иккинчи ўринга 239 млн доллар ишлаб топган актёр Жорж Клуни жойлашди. У асосий даромадни фильмлардаги иштирокидан эмас, балки унинг алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарадиган Diageo компаниясининг Casamigos бренди остидаги текила ичимлиги сотувидан топди.

Рейтингдан ўрин эгаллаган юлдузларнинг 12%и ўтган йилги рўйхатдан жой олмаганди. Бу йилги рейтингга қайтган машҳурлар орасида Ирландиянинг U2 рок-гуруҳи (6-ўрин: $118 млн), Американинг The Eagles рок-гуруҳи (41-ўрин: $56 млн) ҳамда Британиянинг афсонавий Depeche Mode (44-ўрин: $53 млн) ва The Rolling Stones рок-гуруҳлари (80-ўрин: $39 млн) бор.

Жаҳоннинг энг кўп ҳақ тўланадиган 100 нафар машҳур кишиси рейтинги юлдузларнинг 2017 йил 1 июндан 2018 йил 1 июнга қадар солиқ тўловлари ҳамда менежерлар, агентлар ва адвокатларга тўланадиган гонорарлар чиқариб ташланмаган ҳолдаги даромадлари асосида тузилади.

Кейинги йигирма йил давомида Forbes талқини бўйича энг кўп даромад топган машҳурлар рейтингига 700дан ортиқ актёр ва актрисалар, мусиқачилар ва спортчилар киритилган. Бу йилги рейтингга 17 давлат: АҚШ, Буюк Британия, Барбадос, Португалия, Ирландия, Бразилия, Аргентина, Австралия, Швейцария, Канада, Хитой, Мексика, Колумбия, Германия, Испания, Греция ва Ҳиндистон фуқаролари киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!