Филиппин полициячилари масофа сақланишини таёқ ёрдамида назорат қилади

Филиппин полициячилари масофа сақланишини таёқ ёрдамида назорат қилади

Филиппиннинг Манила шаҳри полициячилари раттан (тропикларда ўсувчи қамиш) таёқлари ёрдамида масофа сақламаганларни назорат қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters ёзади.

«Полиция ва аскарлар масофа сақлашни потруллашда ёрдам беради.  Улар буни бир метр узунликка эга раттан таёқчалари ёрдамида қилишади», деди COVID-19га қарши курашнинг тезкор гуруҳи раҳбари Цезарь Бинаг. Унинг таъкидлашича, бундай дубинкалар билан қайсарлик қилган ёки бўйин товлаган тартиббузарларни савалашади.

Генерал-лейтенантнинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари гавжум жойларда ҳудудни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва аскарлар сонини кўпайтиришга қарор қилишган. Хусусан, гап бозорлар, савдо марказлари, черковлар ва портлар ҳақида кетмоқда. Маълум бўлишича, март ойидан бери расмийлар томонидан пандемия билан боғлиқ 700 мингдан ортиқ чекловларни бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Филиппинда COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар 4 миллион 360 мингдан ортиб кетди, 8,5 мингдан ортиқ касал вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!