Фарғоналик эркак хотинини тепкилаб ўлдирди. Нега?

Фарғоналик эркак хотинини тепкилаб ўлдирди. Нега?

2019 йил 9 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Ш.Ғ. маст ҳолда уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Г.Ғ.(исмли аёл)нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Г.Ғ. касалхонага келтирилганида вафот этган. Ш.Ғ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!