Фарғонада икки эркакнинг фоҳиша аёллар билан базму жамшиди фожиали тугади

Фарғонада икки эркакнинг фоҳиша аёллар билан базму жамшиди фожиали тугади

Судланган К.Каримов (исм-шарифи ўзгартирилган) 2007 йил 4 ноябрь куни соат 19:30ларда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолатда маҳалладоши М.Мўйдиновни учратиб қолади.

Сўнг у билан Фарғона шаҳрига бориб, енгил табиатли аёллар билан учрашишларини айтиб, биргаликда Фарғона шаҳрига келишиб, ўзларига таниш бўлмаган Ю.Холбекова ва Г.Пайзиевалар билан танишиб, улар билан “дам олиб ўтириш”га келишиб, Ю.Холбекованинг яшаш уйига боришади, уни уйида ўзлари билан харид қилиб олган ароқ, пиволарни истеъмол қилиб, соат 22:30ларда Т.Пайзиева яшаш уйига кетиб юборади. Соат 23:00ларда маст ҳолатда уй эгаси Ю.Холбекова билан К.Каримов ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида Ю.Холбекова уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганидан ғазабланиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида хонадонда бўлган “DVD” аппаратининг электр сими билан бўйнидан бўғиб, уни ҳушидан кеткизади.

Шундан сўнг, К.Каримов уй эгаси Ю.Холбековани ўлган деб ҳисоблаб, ҳонадонда бўлган қотиллик жинояти гувоҳи бўлган М.Мўйдиновга ўзи содир қилган ушбу жиноят ҳақида ҳеч кимга айтмасликни уқтириб, хонадонда бўлган “Konedak” номли нархи 200.000 сўмлик “DVD” ва “Siemens” номли нархи 70.000 сўмлик уяли телефон аппаратини яширин равишда олиб чиқиб кетиб, ўзганинг мулкини талон-торож қилган.

Халқимизда бир нақл бор “қинғир ишнинг қийиғи 40 йилда бўлса ҳам фош этилади” деб бежиз айтилмаган. К.Каримов қанча яширинишга ҳаракат қилмасин унинг содир этган жинояти фош этилиб, суд томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жазо тайинланди.

К.Каримов содир қилган жиноятидан пушаймонда эканлигини судга билдирсада ҳар қандай жиноят содир қилган шахс жазосиз қолмайди.

Абдурасул Миножиддинов,
жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!