Фарғонада аёл 9 яшар қизчанинг бошига қасддан уриб, каналга ташлаб юборди

Фарғонада аёл 9 яшар қизчанинг бошига қасддан уриб, каналга ташлаб юборди

2021 йил 19 апрель куни Фарғона вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов иштирокида вилоят ИИБ мажлислар залида ўтказилган тадбирда вилоят ҳудудида содир этилган жиноятларни фош этишда фаол иштирок этиб, ижтимоий бурчини намунали бажарган ва жасорат кўрсатган фуқаролар ҳамда хизматчилар тақдирландилар.

Жумладан, 14.04.2021 йилда Бувайда тумани ИИБ навбатчилик қисмига “Маслаҳат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Ойимтарра” каналига ёш қизча номаълум аёл томонидан уриб, ташлаб юборилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида, фуқаро М.Е. турмуш ўртоғи Б.Й. билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган фуқаро М.Ж.дан рашк қилиб, ўч олиш мақсадида унинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни 14.04.2021 йилда мактабдан алдаб, “Ойимтарра” канали яқинига олиб келиб, қасддан ўлдириш мақсадида номаълум жисм билан унинг бош соҳасига уриб, каналга ташлаб юборган.

Ушбу ҳолатни кўриб қолган Бувайда туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган Ш.Янгиевнинг жасорати туфайли Ф.Ф. каналдан қутқариб олиниб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Е.га нисбатан қамоқ олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўланилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактаб ўқувчиси Ш.Янгиевнинг бу ҳаракатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Фарғона вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғининг буйруқлари билан унга ташаккурнома эълон қилиниб, тадбирда эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда у таълим олаётган мактабга бу ҳақда тақдимнома киритилиши белгиланди.

Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш,  жиноятларни фош этишда фаол иштирок этиб, хизмат бурчини намунали бажарган Миллий гвардия хизматчиси Ф.Мирзахалилов, ички ишлар органлари ходимлари Х.Абдуразаков, И.Отақулов, С.Курашовларга ҳам вилоят прокурорининг буйруғи билан ташаккурнома эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!