Фарғонада 21 нафар фермерларни алдаб, муҳридан фойдаланган фирибгар ушланди

Фарғонада 21 нафар фермерларни алдаб, муҳридан фойдаланган фирибгар ушланди

Қувалик фермелар мева-савзавотларини экспорт қилиб берувчи шахс билан танишиб қоладилар. Ушбу шахс 21 нафар фермерни хорижга мулкларини экспорт қилиб сотиб беришини умумий маблағ уларнинг ҳисоб рақамларига тушишини ваъда беради. 21 фермер «қадрдонига» ишониб муҳрларини унинг қўлига топширади. Бу ҳақида Вилоят Адлия бошқармаси Aniq.uz'га хабар қилди

Уларнинг ҳисоб-рақамларига пул тушмайди. Aксинча уйига суд чақирув қоғози келади.

Унга кўра, ҳар бир фермер хорижга бир нечта турдаги маҳсулотларни экспорт қилган, аммо солиқ тўловлари вақтида тўланмагани айтилади. Шу сабабли, фермерларнинг ҳар бири қарздорликни тўлаб қўйиши, агарда вақтида тўланмайдиган бўлса жиной иш қўзғатилиши бўйича огоҳлантирилади.

Фирибгарга чув тушган фермерлар имконсиз қолиб бўйниларидаги қарздан қутулиш учун адолат излаб, Фарғона вилоят Aдлия бошқармасига мурожаат қилади.

Фарғонада 21 нафар фермерларни алдаб, муҳридан фойдаланган фирибгар ушланди

Фото: Фарғона вилояти Aдлия бошқармаси

Вилоят адлия бошқармаси билан гаплашганимда, бошқарма томонидан Қува туманида фаолият кўрсатувчи фермер хўжаликлари раҳбарларининг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилгани айтилди.

Аниқланишича, Қува туман давлат солиқ инспекцияси киритган даъво аризалари юзасидан Фарғона туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорларига асосан Қува туманида фаолият кўрсатувчи 21 та фермер хўжаликларига нисбатан жами 7 млрд 760 млн 788 минг сўмлик молиявий жарималар қўлланилган.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан фермер хўжаликларига нисбатан молиявий жарималар қўллаш ҳақидаги ҳал қилув қарорларини бекор қилиш юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Натижада 21 та фермер хўжаликларига нисбатан қўлланилган жами
7 млрд 760 млн 788 минг сўмлик молиявий жарималар қўллаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорлари бекор қилинди, шунингдек фермер хўжаликларининг банкдаги ҳисобварақларига тақдим этилган инкассо топшириқномалари чақириб олинди.

Фермер хўжаликларининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Фирибгарга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилди. Муаммолари ижобий ҳал бўлган фермерлар вилоят адлия бошармаси тизимига ва маъсулларига раҳматини айтмоқда. «Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади» деганларидек, фермерлар эндиликда бу каби масалаларга ҳушёр бўлишларини айтиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!