Европанинг 20 та компанияси Россия газини рублга сотиб олиш учун "Газпромбанк"да ҳисоб-рақамларини очди

Европанинг 20 та компанияси Россия газини рублга сотиб олиш учун "Газпромбанк"да ҳисоб-рақамларини очди

Европада йигирмага яқин компания Россиянинг газ учун тўловни рублда тўлаш бўйича талабларни бажариш учун Россиянинг “Газпромбанк”ида ҳисоб рақамларини очди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик қайси компаниялар ёки давлатлар газни Россия рублига сотиб олишга тайёрлигини ошкор этмаган. Шу билан бирга, яна ўн тўртга яқин Европа компанияси Россия томонидан “Газпромбанк”да ҳисоб-рақам очиш учун зарур ҳужжатлар рўйхатини сўрагани қайд этилган.

Март ойининг охирида Россияда дўстона бўлмаган мамлакатлардан келган хорижий истеъмолчилар томонидан газ учун тўловнинг янги механизмини белгиловчи фармон имзоланди. Ушбу механизм хорижий валютадаги маблағларни "Газпромбанк"даги ҳисоб рақамларига ўтказишни назарда тутади. Кейин Россия банки бу маблағларни биржаларда рубль сотиб олиш учун ишлатади ва уларни импорт қилувчиларнинг рубль ҳисобларига ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!