Европа иттифоқида 43 фоиз бола никоҳсиз туғилган

Европа иттифоқида 43 фоиз бола никоҳсиз туғилган

Европа иттифоқида 2016 йил учун олиб борилган ҳисоб-китобларга қараганда, мазкур санада туғилган чақалоқларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлган.

ЕИ статистика қўмитаси (Eurostat) томонидан тарқатилган сўнгги маълумотларга қараганда, ғарб давлатларида никоҳсиз туғилишлар 2000 йилдагига нисбатан 15 фоизга ортган.

Бу жараён айниқса, Франция (60 фоиз), Болгария (59 фоиз), Словения (59 фоиз),  Эстония (56 фоиз), Швеция (55 фоиз), Дания (54 фоиз), Португалия (53 фоиз) ва Голландия (50 фоиз) каби давлатларда қайд этилган.  Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда мазкур давлатларда никоҳ билан туғилган болаларга нисбатан никоҳсиз туғилган гўдаклар кўпчиликни ташкил қилади.

Аммо никоҳсиз туғилишлар Греция, Хорватия ва Жанубий Кипрда нисбатан камайган. Бу давлатларда саксон фоиз болалар никоҳли оилаларда туғилгани қайд этилган.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!