«Европа бу йил Россия нефтисиз яшайди»,- Михаил Улянов
«Европа бу йил Россия нефтисиз яшайди», деди Россия Федерациясининг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов.
У Евроиттифоқда Россия нефтига «нарх шифти» жорий этилишини шундай изоҳлади.
«Москва бозорга қарши нархларнинг юқори чегарасини қўллаб-қувватловчи мамлакатларга нефть етказиб бермаслигини аллақачон маълум қилган. Кутиб туринг. Тез орада ЕИ Россияни нефтдан қурол сифатида фойдаланишда айблайди», - деб ёзади Улянов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).