Евроосиё иқтисодий иттифоқининг раис мамлакати ўзгарди

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг раис мамлакати ўзгарди

Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислик 2021 йил 1 январдан Белоруссиядан Қозоғистонга ўтказилди.

“Қозоғистоннинг раис-давлат сифатидаги устувор йўналишлари, бошқа нарсалар қатори, иттифоқ тўғрисидаги шартномани тўлиқ амалга ошириш, тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро манфаатли кооператив ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўлади”, деди Қосим-Жомарт Тўқаев.

Унинг сўзлари “Sputnik Қозоғистон” томонидан келтирилди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йилда товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг ҳаракатланиш эркинлигини, шунингдек, мувофиқлаштирилган иқтисодий сиёсатни амалга оширишни таъминлайдиган халқаро ташкилот сифатида ташкил этилган. Иттифоқнинг аъзолари Россия, Белорусия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистондир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!