Эстонияда ҳайдовчисиз автобуслар хизмати йўлга қўйилди

Эстонияда ҳайдовчисиз автобуслар хизмати йўлга қўйилди

Эстонияда тирбандликларни камайтириш мақсадида йўловчиларга текин хизмат кўрсатувчи ҳайдовчисиз автобуслар хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар қилди.

Бекатда тушиб керакли манзилга етиб олиш учун яна деярли бир километр пиёда йўл босиш ҳаммага ҳам ёқавермайди. Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Таллинда ҳайдовчисиз автобус хизмати йўлга қўйилди. Ҳозирча ушбу автобус трамвай бекати бадиий галерия оралиғида хизмат кўрсатмоқда.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад фуқароларни шахсий автомобиллардан камроқ фойдаланишга ундашдан иборатдир. Шаҳар маъмурияти ушбу лойиҳани янада кенгайтириш ниятида 2020 йилга қадар яна 6 та ана шундай транспорт воситасини харид қилишни режалаштирди. Бу каби лойиҳалар Европанинг қатор шаҳарларидан синовдан ўтказилмоқда. Ҳайдовчисиз автобуслар ҳозирда Конгсберг, Гданьск, Вайл ва Хельсинкида ҳаракатланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!