Эрон ТИВ: Украинадаги инқироз Россия-Эрон муносабатларига таъсир қилмайди

Эрон ТИВ: Украинадаги инқироз Россия-Эрон муносабатларига таъсир қилмайди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги инқирозли вазият Москва ва Теҳрон муносабатларига таъсир қилмаслигини маълум қилди.

"Украина можароси Москва ва Теҳрон ўртасидаги стратегик шерикликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди", деди Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саид Хатибзода.

"Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик аҳамиятга эга ва биз ҳеч қандай муаммо бу муносабатларни бузишига йўл қўймаймиз. Биз Москва билан мазкур стратегик муносабатларимиздан ва Киев билан амалдаги ижобий муносабатларимиздан ушбу урушни ва минтақа халқи ҳамда минтақанинг ўзи кўраётган зарарни бартараф этиш учун фойдаланишга ҳаракат қиламиз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!