Эрон махсус хизматлари 11 нафар террорчини йўқ қилди

Эрон махсус хизматлари 11 нафар террорчини йўқ қилди

Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилояти Ушнавия туманида террорчилар тўдаси зарарсизлантирилди. Бу ҳақда мамлакат Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилди.

«РИА Новости» ахборотига кўра, махсус хизмат томонидан камида 11 нафар жангари йўқ қилинган.

Maxсус операция давомида корпус ҳарбий хизматчилари яна бир неча нафар террорчини ярадор қилган, кўплаб миқдордаги қурол-яроғ, алоқа воситаларини қўлга киритган.

Аввалроқ, 20 июль куни корпуснинг камида ўн нафар жангчиси Курдистон вилоятида юз берган террорчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!