"Германия яҳудийлари хеч қачон қўрқув ва даҳшат ичида яшашлари керак эмас", деди Германия канцлери ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумининг 1 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида. "Бизнинг давлатимиздаги барча Германиядаги яҳудийлар билан тўлиқ бирдамликда", деб таъкидлади сиёсатчи.
Унинг қайд этишича, ҲАМАС “Исроилга даҳшатли ҳужуми билан” Фаластин халқи учун ҳам фалокат келтириб чиқарди: "Ҳужум шунчалик кўп вайронагарчиликлар, азоб-уқубатлар, инсонларнинг ҳалок бўлиши ва яраланишига сабаб бўлди". Шу сабабли, Шолцнинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати ўт очишни тўхтатишга қатъий интилишда давом этмоқда.
Шолц мустаҳкам тинчлик икки давлат тамойилига мувофиқ “дипломатик келишувга эришишнинг ҳақиқий йўлини” талаб қилишини қўшимча қилди. "Германия буни осонлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларга тайёр", деб ишонтирди канцлер.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.