"Бу кунда жаҳон ҳамжамияти ҲАМАСнинг жирканч ҳаракатларини, жумладан, одамларни гаровга олишни имкон қадар кескин қоралаши керак", деди Антонио Гутерриш бугунги видеомурожаатида. У ҲАМАС гуруҳини Қизил Хоч вакилларига гаровга олинганларни кўришга рухсат беришга чақирди.
"Даҳшатли зўравонлик ва қон тўкиш тўлқинлари 7 октябрда бошланган. Гаровга олинганларни озод қилиш вақти келди. Қуролларни тушириш вақти келди. Ҳудудни қамраб олган азоб-уқубатларга чек қўйиш вақти келди. Минтақада тинчлик, халқаро ҳуқуқ ва адолатни тиклаш вақти келди”, деди БМТ Бош котиби.
Гутерриш, шунингдек, Исроил билан ҳарбий можаро “инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётганини ва Ғазо секторидаги фаластинликларга, ҳозир эса Ливан халқига чуқур инсоний азоб-уқубатлар келтираётганидан” хавотир билдирди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.