Воронежда фавқулодда ҳолат жорий этилди

Воронежда фавқулодда ҳолат жорий этилди

Россиянинг Воронеж вилоятидаги Подгоренский тумани аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларига қарашли учувчисиз учоқ ҳужумидан кейин фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Вилоят губернатори Александр Гусевга кўра, дрон ҳужуми 7 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида омборхонада ёнғин юз берган.

“Тунда Украина дрони билан ҳодиса юз берган Подгоренский тумани қишлоғи чегараларида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Портловчи объектларни портлатиш давом этмоқда. Портлашлардан бири оқибатида турар-жой биносининг ёрдамчи биноси ёниб кетди. Ёнғин аллақачон ўчирилган. Қурбонлар йўқ”, деб ёзади вилоят раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!