Непалдаги кўчки оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Непалдаги кўчки оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Охирги 36 соат ичида Непалда ёмғирлар кўчки ва сув тошқинларини келтириб чиқарди, камида 11 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда «Reuters»га таяниб, «Репорт» хабар бермоқда.

Бундан ташқари, 12 киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, яна 8 киши бедарак йўқолган.

Ёмон об-ҳаво туфайли йирик магистраллар ҳам ёпилган, дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилган, аҳоли сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, Непалда кучли муссон ёмғирлари 10 июнь куни бошланган эди. Бу даврда табиий офатлар билан боғлиқ жами 147 та ҳодиса қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!