Музаффар Расулов Россиядаги проф бокс оқшомининг марказий жангида рингга чиқади

Музаффар Расулов Россиядаги проф бокс оқшомининг марказий жангида рингга чиқади

13 июль куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида "Путь в RCC" профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Музаффар Расулов иштирокида ўтади. Ўрта вазн тоифасидаги боксчимизга шу куни россиялик Сергей Лубкович рақиблик қилади.

Маълумот учун, 27 ёшли Музаффар Расулов проф боксда 14 та жанг ўтказиб, 11 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Сергей Лубкович эса 16 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!