Хитой ва Беларус ҳарбий машғулотлар ўтказади

Хитой ва Беларус ҳарбий машғулотлар ўтказади

Хитой ҳарбийлари қўшма машғулотларда иштирок этиш учун Беларусга етиб келди. Машқлар 8 июлдан 19 июлгача ўтказилади. Синхуа агентлигининг хабар беришича, аксилтеррор операциялари ва гаровга олинганларни қутқариш машғулотларнинг асосий қисми бўлади.

«Қўшма машғулотлар тажриба алмашиш, Беларус ва Хитой бўлинмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилаш имконини беради ҳамда қўшинларни биргаликда тайёрлаш соҳасида Беларус-Хитой муносабатларини янада ривожлантириш учун асос яратади», — дея Беларус вазирлиги баёнотидан иқтибос келтиради Bild.

Белоруссияга аниқ қанча хитойлик қўшин етиб келгани номаълум, аммо фотосуратларга кўра, улар катта транспорт самолёти билан етказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!