Ғазода жами 38,1 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани маълум бўлди

Ғазода жами 38,1 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани маълум бўлди

2023 йил октабрь ойидан бери Ғазода исроиллик ҳарбийлар томонидан 38,1 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги шундай маълумотларни ўзининг Телеграм каналида эълон қилди.

«Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 38 153 кишига етди, яна 87 828 киши жароҳат олди», дейилади департамент ҳисоботида. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, «сўнгги 24 соат ичида Исроил кучларининг Ғазонинг турли ҳудудларини ўққа тутиши ва ҳаво ҳужумлари натижасида 55 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 123 нафари яраланди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!