Ер куррасининг ғаройиб дарахти

Ер куррасининг ғаройиб дарахти

Ҳатто экзотик жойларга ташриф буюрмаган бўлсангиз-да, табиат инсонга кутилмаган совғалар тортиқ қилишга қодир эканини билсангиз керак. Қуйида айнан шундай нарсалар ҳақида сўз юритилади. Бугунги кунда дарахтларнинг 60 мингдан ортиқ турлари маълум. Уларнинг орасида ғаройиб дарахтлар ҳам бор. Масалан,

Колбаса дарахти ёки кигелия Африка мамлакатларида ўсади. У 10 метргача ўсади. Унда катта гуллар ва узунлиги 50-60 см бўлган колбаса шаклидаги ўзига хос мевалар ўсади. Европада бу дарахт ҳақида бир неча асрлар олдин эшитишди. Қизиқарли жиҳати, колбаса дарахти якка ҳолда ўсади, ҳеч қачон иккита дарахт ёнма-ён бўлмайди. Жазирама иссиқ кунлар келиши билан улар баргини тўкади, шу йўл билан сув захирасини тежайди. Ёмғир мавсуми бошланганида эса уларнинг шохларида яна барглар пайдо бўлади.

Кундуз куни ноодатий гуллар батамом ёпиқ, кун ботиши билан эса улар очилади. Бу гулларнинг ягона камчилиги чанглантирувчиларни жалб этиш учун зарур бўлган ёқимсиз ҳиди. Дарахт меваларини истеъмол қилишдан аввал унга термик ишлов бериш керак. Чунки у жуда заҳарли. Маҳаллий аҳоли ундан алкоголь ичимлик тайёрлашни ўрганишган.

Мевалар ўта мустаҳкам пўстлоқ билан қопланган. Уруғини олиш учун дастлаб мевани қуритиш, ана ундан кейин болта билан майдалаш керак бўлади. Африка аборигенлари колбаса дарахтини тиббиётда қўллашади. Унинг мевалари билан яллиғланишлар, илон чақиши, захм (сифилис) даволанади ва турли яраларни боғлаш учун қўлланилади.

Шифокорлар ғаройиб кигелия дарахти аслида антибактериал хусусиятга эгалигини тасдиқлайдилар. Айнан шунинг учун бугунги кунда турли косметика воситаларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Дарахт мевалари узоқ қайнатилганида қизил бўёқ олиш мумкин. Африкаликлар у билан матоларни бўяшади.

Кигелия пояларидан каноэлар, шунингдек айрим мусиқа асбоблари ясалади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!