Американинг машҳур "Twenty One Pilots" гуруҳининг "Level of Concern" қўшиғи учун ишланган мусиқий клип тарихдаги энг узун видео сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Бу ҳақда гуруҳ Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, видеоасар 178 кун давом этади.
Маълум қилинишича, гуруҳ жорий йилнинг ёз ойлари бошида мухлислар билан қўшма лойиҳа бошлашга қарор қилган ва унинг натижаси ўлароқ ҳар бир мухлис ўзларининг видеоклипларини дует сайтига юклашган.
Бу пайтда аниматорлар тинимсиз ижро этилаётган клип учун видеони доимий равишда янгилаб туришган. Натижада 162 мингдан ортиқ мухлислар видеолари тўпланган.
Қайд этилишича, узлуксиз трансляция кетма-кет 178 кун давом этган ва умумий давомийлиги 4264 соат 10 дақиқа 25 сония бўлиб, 16 декабрь куни тасодифан узилиб қолган.
Натижада, "Twenty One Pilots" мусиқий клипи Фаррелл Уильямснинг 24 соатли "Бахтли" қўшиғини четлаб ўтиб, жаҳон рекордини янгилаган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.