2023 йил биринчи чоракда дунё бўйича энг кўп сотилган транспорт воситаси “Tesla Model Y” электромобили бўлди. Бу марка талаб борасида, ҳатто, анъанавий ички ёнув двигателида ишлайдиган автомобилларни ҳам ортда қолдирди. Афсуски, таҳлилчилар оммавий равишда электромобил ишлаб чиқариш экологик ҳалокатга олиб боради, дейишяпти.
Тўғри, электромобил жуда тез оммалашяпти: 2023 йилнинг уч ойида сотилган 267 мингта “Tesla Model Y” бу борада 256 400 та харид қилинган “Toyota Corolla”ни қувиб ўтди. Гарчи, янги “Toyota Corolla” ўртача 25 минг, “Tesla Model Y” эса 50 минг доллар атрофида бўлишига қарамай. Истеъмолчилар бир овоздан электромобилни маъқул кўрмоқда. Бинобарин, ҳозирги технологик ривожланиш шароитида электромобил ҳам экологик ҳалокатнинг олдини ололмас экан.
“Электрокар” тарафдорлари учун экотранспорт маъқул келгани сабабли, бундай машина арзон юради. Бу ҳақ гап, албатта. Зеро, электромобилни энг қиммат нархда қувватлантириш ҳам ички ёнув двигателида ҳаракатланадиган транспортга нисбатан, барибир, арзонга тушади. Қолаверса, электромобилни зарядлаш нархи келгусида яна тушади, ички ёнув двигателида ишлайдиган транспорт воситасига ёнилғи қуйиш фақат қимматлашиб бораверади. Электромобил эгалари сервисдан ҳам иқтисод қилади, чунки бундай автомобилларга техник хизмат кўрсатиш кўп талаб қилинмайди.
Бу фаразга қўшилмайдиганлар ҳам бор. Уларнинг фикрича, электромобил нархи жуда тез тушиб бориши ҳисобга олинадиган бўлса, иқтисод ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Масалан, АҚШ бозоридаги ҳолатга кўра, электромобил эгалари дастлабки беш йилда автомобил нархининг ўртача 50 фоизини йўқотади. Саккиз йилда ушбу кўрсаткич 80 фоизга чиқади.
Яхши томони шуки, электромобил шаҳар экологик аҳволига салбий таъсир кўрсатмайди, яъни ҳавога зарарли модда кам чиқаради. Мутахассислар таъкидлашича, мегаполисда ҳавога кўтарилаётган зарарли чиқиндининг 80 фоизи ички ёнув двегателли транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келаркан. Кўриниб турибдики, электрокардан фойдаланиш аҳоли саломатлигини яхшилаш, шовқин даражасини пасайтириш имконини беради.
Электромобилнинг номаъқул томони ҳақида...
Ҳа, дунёда электромобилни маъқул кўрмайдиганлар бор. Улар таъкидлашича, электрокарнинг экологик тозалигига ишониш, шунчаки, хом ҳаёл. Бинобарин, электр двигател, айниқса батарея ишлаб чиқариш жараёнида ҳавога углерод чиқиши жуда юқори. “Reuters” агентлиги Аргон миллий лабораторияси математик моделига асосланиб, “Tesla Model-3” қанча юрса, ишлаб чиқарилиши ва эксплуатацияси натижасида чиқарадиган углерод зарари ўз синфидаги бензинда юрадиган “Toyota Corolla” билан тенглашишини ҳисоблаб чиқди. Натижа 21 725 километрни кўрсатган ва бу жуда жиддий камчилик сифатида баҳоланмоқда. Бунда батареяда ишлатилаётган металл тури ва бошқа деталлар ҳам ҳисобга олинган. Айни ҳисоб-китоб Америка бозорига мувофиқ келади. Қарийб тўлиқ “яшил” электр қувватидан фойдаланиладиган Норвегияда “Model-3” ҳавони булғаш даражаси бўйича “Corolla” моделига 13,5 минг километр юргандан кейин тенглашар экан. Хитойда эса энергетика, асосан, Иссиқлик энергетика станцияларига боғланган. Шу боис ушбу кўрсаткич Чин мамлакатида 126 минг километрни ташкил этади. Ҳолбуки, Хитой сайёрамиздаги энг йирик автомобил бозорига эга.
Аккумуляторлар ҳалокатга олиб борадими?
Электромобилга қизиқишни ўлдирадиган далиллардан яна бири қувват захираси тамом бўлган батареяни қайта ишлаш. 2023 йил баҳорда “Nature” журналида чиққан мақола орқали олимлар зудлик билан литий-ионли аккумуляторни қайта ишлашни йўлга қўйишга чақирди. Таҳлилчилар ҳисоб-китоби йил охиригача бир миллионта “Tesla Model Y” сотилиши мумкинлигидан дарак беради. Бу 250 минг тонна аккумулятор, дегани. Батареянинг хизмат муддати, тахминан, 10 йил. Саноат усулида тўлиқ қайта ишлаш технологияси айни пайт мавжуд эмас – ҳозирча аранг 50 фоиз утилизацияга муваффақ бўлинмоқда. Аккумуляторнинг парчаланиши эса ҳавога заҳарли модда чиқаради.
“Toyota” компанияси электромобилни қуёш электр манбаси билан жиҳозлаш имкониятини кўриб чиқяпти. Афтидан, яқин орада ушбу йўналишда дунё бўйича улкан глобал сакраш кутилади. Масалан, эски аккумулятордан “Nissan” заводида ёрдамчи детал сифатида фойдаланилмоқчи, “BMW” эса энергия омбори ишлаб чиқмоқчи. “Volkswagen” концерни батареяни қайта ишлайдиган олтита завод қуриш режасини эълон қилган эди. Ушбу заводларнинг биринчиси – 2021 йил ишга тушган корхонада йилига 3 600 батареяни қайта ишлаш имкони бор.
Яна бир муаммо бор: батареяни компаниялар турлича конструкцияда ишлаб чиқаряпти, натижада қайта ишлаш учун турфа технология зарур бўлмоқда. Демак, барча автомобил ишлаб чиқарувчилар бирдек қўллаши учун батарея стандартлаштирилиши лозим. Шунда қайта ишлаш жараёни осонлашади. Акс ҳолда яна 10-15 йилдан сўнг электромобил билан боғлиқ экологик муаммолар инсоният учун ҳақиқий бош оғриғига айланиши турган гап.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Nieuwsblad нашри хабар беришича, гап Бенгал кўрфазидаги Шимолий Сентинел (Андаман ороллари) оролида истиқомат қилувчи сирли халқ — Сентинеллар ҳақида кетмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади