АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раҳбари Си Жинпинг билан учрашишга интилмаслигини айтди. Шу тариқа, у мамлакатлар ўртасида шу ҳафта бўлиб ўтадиган тарифлар бўйича музокаралар етакчилар учрашувига замин яратиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда The Hill ёзди.
«Фейк хабарларда айтилишича, мен Хитой раиси Си Жинпинг билан «учрашув» учун имконият излаяпман. Бу ёлғон, мен ҳеч нарса қидирмаяпман!», деб ёзди Трамп Truth Social тармоғида.
Унинг таъкидлашича, Хитойга бориши мумкин, бироқ «фақат президент Си таклифига кўра».
Нашрнинг эслатишича, шу ҳафта Стокҳолмда АҚШ молия вазири Скотт Бессент иштирокида АҚШ ва Хитой ўртасида савдо музокаралари бўлиб ўтмоқда.
Трамп Си Жинпинг ўзини аллақачон Хитойга таклиф қилганини тасдиқлаган.
«Бизда кўплаб эҳтимолий учрашувлар режалаштирилган. Мени Хитойга таклиф қилишди ва биз катта эҳтимол билан у ерга борамиз. Бу ҳали унчалик яқин эмас, лекин унчалик узоқ ҳам эмас. Кўплаб етакчилар таклифнома йўллади ва биз яқин орада тегишли қарорларни қабул қиламиз», деди Трамп 22 июлда журналистларга.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.