Мамлакатда 2024 йилда туғилганлар сони 9,5 миллионни ташкил қилган лекин бу кўрсаткич 2017 йил билан солиштирганда икки баробарга камайган.
Хитой ҳукумати мамлакатда сўнгги йилларда мамлакатда туғилиш даражаси камлиги ҳисобига, туғилиш даражасини ошириш мақсадида “она капитали”ни жорий этди. Бу ҳақда хитойнинг “Синхуа” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, энди ҳар йили мазкур капитал 20 миллионгача оилани қамраб олиши режалаштирилган. Ҳукумат 3 ёшгача бўлган болалар учун йилига 3600 юань (тахминан 500 АҚШ доллари) беришини айтган. Мазкур тўлов 2022 йилдан 2024 йилгача бўлган йилларда туғилган оила фарзандлари учун мўлжалланган.
“Бу тўловлар туғилиш даражаси ёки истеъмол ҳажмига қисқа муддатда жиддий таъсир қилмайди. Бироқ бу сиёсат аҳолига тўғридан-тўғри пул ажратиш борасида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиб, келажакда бюджет трансфертларини кўпайтириш учун асос яратиши мумкин”, — дейди иқтисодчи Зичун Хуан.
Маълумот учун, аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайишини чеклаш мақсадида Хитой ҳукумати 1979 йилдан 2015 йилгача бўлган давр мобайнида “ҳар бир оилага битта бола” сиёсати амалга оширган. Қишлоқ ҳудудларида иккинчи фарзандни дунёга келтирган оилалар ижтимоий ёрдамдан маҳрум қилинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.